Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кетгунча ҳам салом бериш ҳақидаги ҳадис

19:28 / 15.01.2023 | feruza | 678

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Сизлардан бирор киши инсонлар тўпланиб турган жойда келса, салом берсин. Агар кетмоқчи бўлса, яна салом берсин. Зеро, биринчиси охиргисидан ҳақли (устун) бўлмас" (Имом Термизий ривояти) Ушбу маʼлумотни Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда ҳазратларининг Ҳилол Нашр томонидан чиқарилган "Мусулмоннинг 35 одоби" китобида ўқидим. Саволим: Аммо биз кетгунча салом бермаймизку, мен суннатни тарқатиб кетгунча ҳам салом берайми ёки одамларга ғалати туюлмаслиги учун бундай қилмайми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Мўмин-мусулмонлар бир-бирларига йўлиққанларида салом беришлари, хайрлашаётганларида ҳам салом бериб тарқалишлари суннатдир. Сиз ҳам шундай қилинг. Бунинг ғайриоддий жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat