Ассалому алайкум! Намоз вақти кирган, лекин масжидда жамоат вақти киришидан олдин ишхона ёки масжиддан ташқари бўлган бошқа жойларда намоз ўқиш мумкинми, карохияти йўқми ёки масжидда жамоат намоз бошлаган вақтдан ёки тугатгандан сўнг ишхонада жамоат намози ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри тақвимдаги вақти кирган бўлса ва шароит шуни тақозо қилса ўқиш мумкин. Аммо масжидда жамоат бўлиб ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!