Ассалому алайкум! Овсиним билан бир вақтда фарзандли бўлдик. Бир куни овсиним мендан берухсат боламни эмизибди. Мен буни ҳохламагандим. Ваҳоланки у боламга ман сани онангман деб ҳам ўргатяпти. Манга бу нарса ёқмаяпти. Эртага боламдан оналик ҳаққини талаб қилса, бунга ҳаққи борми?
– Ва алайкум ассалом! Овсинингиз сизнинг фарзандингизни эмизган ва у энди она ҳисобланади. Эмизган она болага маҳрам бўлади холос. Унда ҳақиқий она каби ҳуқуқлар йўқ. Валлоҳу аълам!