Ассаламу алайкум! Устозлар айёмингиз муборак! Саволим : мен ёлғиз фарз намозини ўқиганимда жинлар келиб иқтидо қилиши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! “Акаамул маржан” ва “Роддул Мухтор” китобларида : “жинлар одам суратида бўлсалар, инсонларни уларга иқтидо қилиши жоиз” дейилган. Жинларнинг инсонларга иқтидо қилишига келсак, у ҳам жоиз. Лекин “жинлар бизга иқтидо қиладими йўқми” деган саволга, “иқтидо қилишлари мумкин. Аммо улар бизнинг кўзимиздан ғойиб бўлгани учун қатъий бир ҳукмни айта олмаймиз” дейилади. Валлоҳу аълам.