Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибонинг бир қисмидан қутулиш

18:50 / 20.05.2023 | Jurabek | 1002

Ассалому алайкум! Тоғомнинг ўғли Тошкентдан ипотека кредитга уй олибди. 15% пулини тўлаган. Қолган 100 млн сўм пулини банкка фоизга қўйган. Бериладиган фоиз қисмини ўша ипотека кредитини тўлашга сарфлаш мақсад қилинган (ойма ой тўлов енгил бўлиши учун). 1) Шу ҳолатда 100млн сўм пулини банкдан олиб музораба савдога тикишига ва фойдани кредит тўлашга сарфлашига маслаҳат берсам кредит гуноҳига шерик бўлиб қолмайманми? Ниятим рибонинг бир қисмини тўхтатиш. 2) Музораба савдодаги шерикни ипотека кредити гуноҳига шерик қилиб қўймайманми? 3) Нима қилсам енг авзали? У кишига гапи ўтадиган инсонлар кредит масаласини оддий ҳол сифатида қарайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз рибо ейиш ҳам едириш ҳам ҳаром эканини етказиб қўйинг. Шунинг ўзи кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat