Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги кунда кўпчилик ватандошларимиз телеканаларимиздан узлуксиз кўрсатиб келинаёткан Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар ишлаган сериалларни мириқиб томоша қилишяпти. Менинг фикримча, бу бизнинг динимизга, маданиятимизга тўғри келмайдику, шуларни ўрнига ҳозирги кунда кўплаб Исломий фильмлар, бизнинг шариятимизга, мазҳабимизга мос келадиганларни таржима қилиб кўрсатишса бўлмасмикин?! Ҳазрат ҳозирги кунда барча мамлакатлар телевидениясида алоҳида исломий каналар мавжуд, улардан узлуксиз одоб-ахлоқ, маънавият ва маърифат кўрсатувларини кўриб, дил қувонади. Албатта бизда ҳам зиё кўрсатувларини кўрамиз, лекин узлуксиз канал бўлса анча яхши бўларди. Эътиборингиз учун раҳмат .
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизга ҳам ташаккур. Жуда тўғри фикрлар. Аллоҳ таоло бизда ҳам сиз айтган нарсалар жорий бўлишини насиб этсин!