Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар учун тилла занжир

16:24 / 15.10.2019 | A. A. | 3165

Ассалому алайкум! Яқинда бир маърузада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамиз(р.а)нинг бўйниларида тилла занжирни кўриб бу дўзах занжирларидан бир занжир деб айтган эканлар. Шунда Фотима онамиз(р.а) дарҳол бу занжирни сотиб пулига бир қул сотиб олиб озод қилган эканликлари ҳақида эшитиб қолдим. Саволим шуки аёлларга тилла занжир тақиш мумкинми? Бир савол жавобда мумкин эканлигини ўқидим. У ҳолда юқоридаги воқеа саҳиҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишига тилла занжир тақиш шаръан жоиз. Ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Одатда аёллар тақиб юрган тақинчоқларидан нисобга етса ҳам закотини бермайдилар. Ўша закоти берилмаган тилла тақинчоқ дўзахга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat