Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи рахмни узиш

15:02 / 21.05.2023 | Zulfiya | 566

Ассалому алайкум! Силаи рахм деганда қариндош уругчиликда узилмаган риштани тушунаман. Агар ака укалар билан кўришиб туриб фақат сухбат(кимнинг ўғли зўр. Кимнинг боласи топармон. Кимнинг қудаси бақувват оилада. Кимнинг куёви кучайиб кетган. Кимни уйи зўр қурилган кимни боласи катта лавозимда) шу билан бошланиб шу билан тугайди. Бисмиллаҳдан кейин фақат мавзу шу хақда. Хуллас қочиб қутуломисан. Янаям агар сени кўргани келишсаяи мақсад битта янгилик ёки яхши ёки ёмон хабарни етказиш учун. Шунақа қариндошлардан алоқани узса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг учун силаи раҳмни узиш шарт эмас. Уни ўрнига уларга насиҳат қилинг, тўпланишганида “келинглар сизларга яхши нарсалар ўқиб бераман” деб динимизни ўргатадиган китобларни ўқиб беринг. Бу тезда натижа бермаслиги мумкин, аммо бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаракат қилинг, сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat