Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхромда оёқ кийими

11:17 / 24.05.2023 | Kamoldin | 925

Ассалому алайкум! Мухаммад Одил устоздан эхромда оёққа тапочка эмас сланси кийиш керак деган кўрсатмали қилип тарқалди. Биз тапочкадан фойдаланганмиз. Хукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклар эҳромда тўпиқни ёпмайдиган оёқ кийим кийишлари талаб этилади. Бу масалада тўпиқ дейишдан оёқнинг устки юзасидаги оёқ кийимларнинг ипи боғланадиган ўриндаги бўғин назарда тутилади. Шундан келиб чиқиб эҳромда шиппак, тапочка каби пояфзалларни кийиш жоиз. Оёқ юзасидаги бўғинни ёпадиган  оёқ кийимларни кийиш жоиз эмас. Бундан ташқари эҳром талабига жавоб берадиган пояфзаллар туриб, юмшоқроқ бўлгани учун бошқа, масалан чешка каби оёқ кийимларини орқасини кесиб юбориб ёки эзиб пастлатиб кийиш макруҳдир. (Раддул муҳтор, Ғунятун носик). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat