Ассалому алайкум! Дори дармонни улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхонада ишлайман. Қарзи бор корхоналар судга берилади ва шартномада кўрсатилган пеня ҳам суд орқали белгиланади. Ундирилган пенялар корхонага ва ҳодимларига тегмайди, хайрияга йўналтирилади. Умуман шартномада пеняни кўрсатиш ва қарз билан ундириш иши қанчалик дуруст? Рибога сабабчи бўлиб қолмаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ тўловларни кечикканига жарима солиш жози эмас. Шунда келиб чиқиб, агар пения ёзмасликнинг имкони бўлса, ёзмаслик керак. Лекин пения мажбурият суд тарафидан белгиланадиган ва сизнинг унга дахлингиз бўлмаса, сиз сабабчи бўлмайсиз. Ундирилган пулни хайрияга йўналтирасиз. Ҳозирги кунда ҳам тўловни кечиктириш ҳолатлари оммалашиб кетгани ва қарздорлар бошқаларнинг ҳаққини риоя қилмай қўйганлари учун, шариатга мувофиқ шартномаларда ҳам охирги чора ва қарздорларга туртки бўлиши учун жарима белгиланишига рухсат берилан. Бу моликий мазҳабининг фатволарига асосланган ҳукм бўлиб, жарима маблағлари хайрияга йўналтириши шарт қилинган. Валлоҳу аълам!