Ассалому алайкум! Меҳмонхонада ишлайман, яқинда билиб қолдим хўжайинимиз интернет провайдер ходимлари билан келишган холда интернет хизматини жисмоний шахсларга мўлжалланган хизматни юридик шахсга яни меҳмонхонага ўрнатишибди. Бунинг сабаби жисмоний шахсга ва юридик шахсга кўрсатиладиган хизмат нархи бир неча баробар фарқ қилади лекин хизмат кўрсатиш тезлиги бир хилда бўлади. Саволим қуйидагича шундай ҳолда мен интернетдан фойдалансам бўладими ёки тақво қилайми? Ишга доир масалаларда ва ўзимизнинг эҳтиёжларимизда (бошлиқ руҳсати билан) шу интернетдан фойдаланилади унинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ходимларда шундай шаклда шартнома тузишга ваколат бўлса жоиз. Аммо бундай қилишга ваколатлари бўлмаса ёки провайдер раҳбарияти бунга рози бўлмаса шартномани бекор қилиш керак. Валлоҳу аълам!