Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Алҳамдулиллаҳ мен яқинда тиббиёт олийгоҳларидан бирига қабул қилиндим. Бизни ўргатиш мақсадида турли хил опереацияларга олиб киришади. Биз фақат бир четда туриб томоша қиламиз. Маълумки беморлар турли хил аёл, эркак бўлиши мумкин ва уларнинг авратлари очиқ ҳолатда бўлади. Биз шундай опереацияларда иштирок этишимиз мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таълим учун қатнашса бўлади. Валлоҳу аълам!