Ассалому алайкум! Ман яқинда аператсия бўлдим, 3 йил олдин, суягим эгри, ичкарига ўсиб юрагим ва ўпкамни жойидан силжитгани туфайли ичимга яъни қовурғамга металл пластина шрублаб қўйилган эди. Яқинда ўша метал пластинани аператсия қилиб ичимдан олиб ташлашди. Хозир тўғриси ўзим жунуб холатдаман ва яна аператсиядан чиққанимдан кейин хамма жойим қон эди, яна бошқа жойларимга хам қон томган. Биламизки қон нажосатдир, хозир уни артган билан хам 100% тоза бўлмайди, устига жунуб холатда ман, намозларим қолиб кетяпти нима қилай устозлар... Ғусл қила олмайман, ярам хали битмаган, сув тегса газак олади. Қандай йўл тутай жуда хам тушкунликка тушяпман, намозимни ўқиёлмаяпман. Уйдагиларим 1 ойча чўмилмайсан дейишяпти, тўлиқ яранг битиб кетганидан кейин чўмилиб қазо қилган намозларингни ўқиб оласан дейишяпти. Шундай қилиш мумкинми? Ахир намозда хеч қандай узур йўқ дейишадику... Энг қўрқаятганим шу жунуб холимда, намоз ўқимаятган холимда жоним чиқиб қолсачи, ахир кимни умри қачалигини бандаси билмайдику?!
– Ва алайкум ассалом! Чўмила олмасангиз жунубликдан покланишни ният қилиб таяммум қилинг. У қонларни нам салфеткада артсангиз ҳам тоза бўлаверади. Бу ерда шариат берган рухсатдан мазза қилиб фойдаланинг. Валлоҳу аълам!