Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан жавоб кутаман

00:00 / 02.04.2008 | eski savollar | 3194
О'зидан бошқа илоҳ ё'қ зот Аллоҳга ҳамддир, Унинг охирги пайг'амбари Муҳаммадга ва оли байтига дуруд ва саловатдир, ашобига Аллоҳнинг розилиги ва сиз-у биздайларга Аллоҳнинг раҳмати бо'лсин. Савол: аёлларни ҳатна қилиш ҳақида имом Бухорийдан саҳийҳ ҳадис бор. Аммо у қай ё'синда ва қандай шарт ва шароитда амалга оширилади? Аллоҳ ҳаммамизни роҳи ростда собит қилсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Бир аёл Мадийнада хатна қилар эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Унча таг олма. Ана шундоқ бўлиши, аёл учун лаззатбахш ва эркак учун маҳбубдир», дедилар».Абу Довуд, Тобароний ва Ал-Ҳоким ривоят қилган. Унинг лафзи:«Мадийнада Умму Атийя деган аёл бор эди. У қизларни хатна қиларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Эй, Умму Атийя, таг олма. Ана шундоқ бўлиши юзга жамол, эрга лаззат бахш этур», дедилар».Бу ривоятда қизларни хатна қилиш ҳақида сўз юритилмоқда. Бу иш Исломдан олдин ҳам иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган одат эди. Биз ўрганаётган ҳадиси шарифдан қизларни хатна қилиш одатини динимиз ҳам иқрор қилганини кўриниб турибди. Бу ҳақда бошқа ривоятлар ҳам бор. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Хатна эркакларга суннат, аёлларга икромдир», деганлар.Қизларни хатна қилганда уларнинг жинсий аъзоларининг ичидаги ўсимтанинг учидан бир оз кесилади. Бу хатнанинг нима учун қилиниши ҳадиси шарифнинг матнида айтиб ўтилди. Уламоларимиз қизларни хатна қилиш иссиқ ўлкаларга хос эканини ҳам таъкидлаб ўтганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat