Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Хозирги кунда телеграм орқали бирор бир касалга ёрдам тариқасида гуруҳ очилиб унда пул еғилади яни касалга моддий ёрдам сифатида. Саволим шундан иборатки 1) Ушбу еғилган пулдан беморнинг ота онаси уйига розғорга ишлатса боладими? 2) Уша бемор Аллоҳнинг иродаси билан қазо қилса, ва еғилган маблағ ортиб қолса уни бошқа нарсага масалан ушбу оиланинг уй толовлари ёки қарздорликларига ишлатиш жоиз бўладими? Қазо қилган бемор чақалоқ ва унинг отаси билан онаси бор етим эмас эди.
– Ва алайкум ассалом! 1). Инсонлардан ким учун пул йиғилган бўлса ўша одам ишлатади.
2). Пулни эгаларига қайтарсин. Агар бунинг иложи йўқ бўлса закот олишга ҳақдор фақирларга бериб юборсин. Агар ўзи ҳам фақирлардан бўлса ўзига олиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!