Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда тажвидсиз ўқилган Қуръон

09:18 / 12.07.2016 | Хумоюн Омонов | 3843

Ассалому алайкум! Тажвид қоидаларини билмасдан намоз ўқигандан кўра ўқимаган яхширок деб эшитдим. Чунки бунда маънолар ўзгариб билмай ширк қилиб қўйиш мумкин экан (Масалан :Ихлос сурасида ) ва Қуръоннинг ўзи лаънатлайди. Ҳозирча менда тажвид қоидаларини ўрганишга имкон йўқ, бундан кўра намозни қазо бўлгани яхшими? Намозимда шубҳа пайдо бўлди ва “Ихлос” сурасини ўқимай қўйдим. Менга маслаҳат беринглар илтимос . Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тажвид илмини ўрганишга имконингиз бўлмаса ҳам, «Фотиҳа» ва бир зам сурани хатосиз ўқишни ўрганиб олишингиз мумкин ва зарурийдир. Бунинг учун жуда катта ҳаракат керак эмас. Бу ҳолат сизга намозларни ўқимай қазо қилиб юришингиз учун сабаб бўла олмайди. Хатосиз инсон бўлмайди, хато қилмасликка ҳаракат қилиш керак. Буни баҳона қилиб юриш дуруст эмас. Инсон хатони тўғрилашга ҳаракат қилар экан, узрли ҳисобланади ва ўқиган намозлари ҳам дуруст бўлади. “Тажвид қоидаларини билмасдан намоз ўқигандан кўра ўқимаган яхшироқ” деган гап, шайтон ва шайтонга ўхшаганларнинг гапидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat