Ассалому алайкум! Устозлар, ёшлигимда қаттиқ тумов бўлиб касал бўлгандим. Бир қўшнимиз онамга чўчқа ёғини "Мана бу ёғни еса тузалиб кетади" деб берганди. Кейин мен бу ёғни егандим ўша пайт чўчқани динимизда харом қилинганини билмасдик. Энди буни менга қандай хукми бор? Гунохкор бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тавба қиласиз. Валлоҳу аълам!