Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси йўл афзал?

08:27 / 24.11.2018 | Akbar | 2139
Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, тадбиркорга ускуна керак, уни сотиб олишга пули етмайди, кредит олиш ман қилинган(харом), шу киши банк билан келишса, ускунани банк сотиб олса ва тадбиркорга қимматроқ нархда сотса (бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан) жоизми? Ёки бу холатдахам рибо аралашган бўладими? Ахир номи ўзгаргани билан бу иш, олдинги холатга ўхшаш эмасми? Хар бир қилинган ишни "Аллоҳ" кўриб билиб турибдику. Бундан бошқа йўл тутиш мумкин бўлса илтимос маслахат берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу жоиз, лекин вақтида тўламаса пеня тўлаш шарт деган нарсани ўрнига вақтида тўламаса бирор хайрия жамғармасига пул ўтказишни ваъдасини олиш ҳам мумкин. Иккисидан ҳам мақсад мижоз тўловни кечиктирмаслик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat