Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дастурлаш соҳасида лойиҳамиз ҳукми

11:41 / 04.08.2023 | Azizxo'ja Saidrahmonov | 332

Ассалому алейкум! Биз дастурчи бўлиб ишлаймиз. Ҳозир қилаётган лойиҳамизнинг мақсади ресторан, кафелар менусини вэбсайт кўринишида, мижозларга тақдим қилишдан иборат. Ҳар бир столда махсус QR код бўлади, QR  код сканер қилинади ҳамда сканер қилинган код ўша ресторант ёки кафе нинг менусини вэбсайт кўринишида мижозларга қулай қилиб кўрсатиб беради. Ҳар бир ресторан, кафеларнинг менюси турлича. Баъзи ресторан, кафеларда шариатда ҳаром қилинган ароқ ва шунга ўхшаш ичимликлар ҳам бор. Савол: Агар шу проектни давом эттирсак ва оммага тадбиқ қилсак, ҳаром ишга аралашиб қолмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарса сотадиган кафе ресторанларни ўша рўйхатга қўшманглар. Агар қўшсангиз уларни ҳаром ишларига одамларни далолат қилган бўлиб, гуноҳларига шерик бўласизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat