Ассалому алайкум! Мени 1 ёшли болам бор намоз ўқиётган пайтим олдимга келиб мени ҳаракатларимни такрорлашга уринади. Базида турли хил ҳайвон ўйинчоқлари билан рўппарамга туриб олади. Ҳайвон коринишидаги ўйинчонқни ушлаб ёки расмли кийим кийиб олиб рўппарамда туриб олса намозим бузиладими? Бир жойда турмайди айнан намоз вақтида мен билан туришни яхши кўради. Шунинг учун унга тўсқинлик қилолмайман.
– Ва алайкум ассалом! Намозингиз бузилмайди. Валлоҳу аълам!