Ассалому алайкум! Бир инсон қарз шуни инсон қарзини тулолмаяпти. Хаммаси берасан деп турвоган банкдан пул олмоқчи рибо деп олмади энди бир азойимни сотмоқчиман буйракни ёки бошқа азосини иложи қолмади, шу инсон нима қилиш керак. Банкдан пул олгани яхшими ёки азосини сотганими. Қарз берган инсонлар кутмаяпти сизлардан илтимос шуни ҳукми қандай айтип берсангиз?
– Ва алайкум ассалом! Кредит олиши ҳам аъзосини сотиши ҳам ҳаром. Шундай қилса бунданда ёмон ҳолга тушади. Уйи бўлса, ўшани сотиб ижарага чиқсин. Уйи бўлмаса бўлиб тўлашга машина олиб, бозорда нақдга сотиб юборсин. Валлоҳу аълам!