Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам нима қилсин

23:48 / 15.01.2023 | Shahnozaxon | 1816

Ассалому алайкум! Биз оилада 4 фарзандмиз. Ман олийгоҳни битирганман оилалиман.Укам ва синглим талаба кичкина укам мактаб ўқувчиси. Аслида биздан бахтли оила йўқ ҳаммамиз билимли ўз кучимиз билан ўқишга кирганмиз. Лекин таасуфки дадамни характерлари жуда оғир. Онамга кун бермайдилар. Фақат сўкадилар пул бермайдилар. Тўғри ҳозир вазиятлари бироз оғир контракт тўлашни ўқитишни ўзи бўлмайди. Лекин онамда нима айб. 5воқт намоз ўқийдилар дадамла урсала ҳам сўксалар ҳам аёллик вазифаларини ўз воқтида қиладилар. Бир неча бор урушлари натижасида ҳушларини йўқотдилар онамни соғлиғи кийим бошлари билан умуман ишлари йўқ. Ман ҳам уйга борсам меҳмонга кўнглим ўксиб қайтиб келаман бизга ҳам ёмон муомала қиладилар фақат ношукрлик қилганлари қилган. Онам сехга ишга бориб қора меҳнат билан синглим укамни ўқишига пул жўнатиб турадилар. Афсуски ҳозир қиш совуқ сабабли ишлари ҳам тўхтаган. Дадамлар пул йўқ қандай ўқитсанг ўқит деб пул бермайдилар. Бир неча бор синглимни ҳам урибдилар онамни ёнини олгани учун. Фақат онамга қараб пул топиб кел деяверадилар. Ман яхши гап билан дада намоз оқинг ношукрлик қилманг десам манга ақллилик қилма дейдилар. Онам касал ҳам бўлиб қолдилар. Шу сабабли онам Россияга ишлагани кетмоқчилар таниш аёл қариндошимизни олдига. Лекин онам кетсалар синглим кичкина укам қийналади. Дадамла кун бермаяптила бор пул топиб кел дейдилар. Тўғриси онамга жуда раҳмим келяпти нима қилейлик дадамни қандай инсофга чақирейлик Ота онаси гапирса ҳам қулоқ солмайдилар гулдай фарзандларини солиҳа аёлини қадрига етмаяптилар. Ман котта фарзандман ўзимни оилам билан бўлиб Ота онамни вазиятига ҳам бефарқ бўлолмайман. Манга йўл кўрсатинглар нима қилсам бўлади. Тўғриси онам жуда хўрландилар. Ҳатто қўлларидаги телефонларини тортиб олиб биз билан гаплаштирмайдилар. Манку оилам билан чалғиман синглим йиғлайди бир ҳафта бўлди онам билан гаплашганим йўқ соғиндим дейди. Уйга борсам онамни овутиб келаман онажон сизга жаннатлар турибди сабр қилинг деб лекин ичимдан йиғлайман...Бу взаиятда нима қилейлик илтимос ёрдамларизга жуда ҳам муҳтожман...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қиласиз. Отангиз учун дуо қиласиз. Бу ҳам сизлар учун бир синов экан. Онангиз маҳрамсиз сафарга чиқмасин, бу жоиз эмас.

Бу бало Аллоҳнинг қаҳри эмасдир.

Ғам ташвиш ва касалликлар икки қисмдир
Инсон қачон бирор дард ёки ғам ташвишга ботса, қарздор бўлиб қолса, уй жойсиз қолса, икки ҳолатдан бири бўлади. Биринчиси бу Аллоҳнинг қаҳри ва азобидир. Иккинчиси банданинг даражаси баланд бўлиши ва унга ажру савобни кўплаб берилишига сабабдир.
Ғам ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг азоби ҳамдир
Охират азоби қаттиқ бўлади. шунинг учун гоҳида Аллоҳ таоло бандасини охират азобидан сақлаш ва учун тўғри йўлга қайтиши бу дунёда ҳам баъзи бир балоларга мубтало қилади. Аллоҳ таоло “Сажда” сураси 21 оятида марҳамат қилади:

 وَلَنُذِيقَنَّهُمْ مِنَ الْعَذَابِ الْأَدْنَى دُونَ الْعَذَابِ الْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

21. Албатта, уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.
Яъни «Ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар».
Ғам ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг раҳмати ҳамдир

 وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ۝ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ۝

155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.

 أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ۝

157. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир.
Иккиси орасида фарқ
Иккиси орасидаги фарв шуки, биринчига мубтало бўлган киши Аллоҳ таолога юзланишни тарк қилади, тақдирига норози бўлади ва ҳаммага Аллоҳдан шикоят қилади. Нега мени бунчалар балога гирифтор қилмаса? Нима гуноҳим бор? ҳамма саломату менгина шундай дардга чалинганман деяверади. Аллоҳ буюрган намоз, рўза ва бошқа фарзларни тарк қилади. Балолардан қутилиш чораларини қилсада, тавбага шошилиш, дуода бўлиш ва қилган хатоларини тўғрилашни, қилган зулм ва жафоларини тадоригини кўришни тарк қилади. Бу ҳолга тушиш бадбахтлик аломатидир. Агар бошига бало тушиши билан тавбага шошилса, дуо қилиб “Эй Аллоҳим, мен заифман, ночорман. Бунданда ортиғ балоларга лойиқман. Шундай бўлсада ўз фазлинг ва караминг ила менга нажот бергин” дейди. Дилида хатоларига афсус, тилида истиғфор бўлади. юзидан ғами намоён бўлсада тилида Аллоҳдан шикоят қилиш, дилида нафратланиш деган нарса бўлмайди. Аксинча аввалгиданда ибодат ва зикрга машғул бўлади. қилган хатоларини ўйлаб уни тўғрилашга киришади. Бу бало Аллоҳнинг раҳматидир. Бу Аллоҳнинг ўша бандага муҳаббатиборлиги ва унинг даражасини юқори бўлишини аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat