Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номоздан кейин дуо қилмайман

14:48 / 07.08.2023 | Shaxina | 709

Ассалому алайкум! Мен номоз ўқиб бўлганимдан сунг дуо қилмайман негалигини ўзимхам билмайман, эринаманми ёки нима дейишни билмайманми билмадим, лекин кўпинча дуо ўқимайман. Бу ишим гунох эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас, аммо фурсатни бош беришдир. Фарз намозидан кейинги вақт дуо ижобат бўладиган вақтлардандир. Унда суннатда келган дуоларни ўқишга ҳарис бўлиш ва зикрларни ҳеч ҳам қолдирмасликка ҳаракат қилинг.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: «يَا مُعَاذُ، وَاللَّهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ»، فَقَالَ: «أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ: لَا تَدَعَنَّ فِي [دُبُرِ] كُلِّ صَلَاةٍ تَقُولُ: اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ». وَأَوْصَى بِذَلِكَ مُعَاذٌ الصُّنَابِحِيَّ، وَأَوْصَى بِهِ الصُّنَابِحِيُّ أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб, шундай дедилар: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма, аъинни ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик» дейишни канда қилмаслигингни васият қиламан».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
* «Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat