Бу саволимга жавоб берадиган илмли инсон ёнимда йўқ. Шунинг учун сизни безовта қилдим. Хуллас араб тилини озгина (3 ой) ўргандим. Қуръони Каримни мп3 форматдаги қироатини сотиб олдим. Қуръонга қараб мп3 ни эшитиб, қайси оят қандай ўқилишини ўрганяпман. Қўлдан келганча. Савол: Ихлос сурасининг охирги оятида "ва лам якулла ҳу" деб ўқиладиган жойи бор, аммо "лаҳу" дан олдин нун ҳарфи ёзилган. Шу ҳарф талаффуз қилинмаслигини сабабини тушунмадим. Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ерда ғуннасиз идғом қоидаси бўлиб, унга кўра сукунлик нун ёки танвин “лом” ҳарфига йўлиқса (яъни “лом” нун ёки танвиндан кейин келса) нун ҳарфини лом ҳарфига киргазиб, ғунна қилмасдан “ва лам якул лаҳу” деб ўқилади.