Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайнет

23:58 / 07.08.2023 | Jahongir | 1012

Ассалому алайкум! Пайнетдан ишлайдиган одам пайнет компанияси билан шартнома тузиб фақатгина улар томонидан ойлик олса жоиз, лекин мижозлардан ҳизмат ҳаққи сифатида пул олиш жоиз эмас деб ешитгандим. Агар мен Пайнет компанияси билан шартнома тузмасидан озимнинг шахсий пластик картам орқали бошқаларга пул ташлаб берсам ва улардан ҳизмат ҳаққи олсам жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мижозингизнинг нақд пулини ўз картасига ташлаб бериш эвазига ҳақ олсангиз бўлмайди, чунки бу пулни пулга сотиш бўлиб, олинадиган зиёдаси рибодир. Коммунал тўловлар, уяли алоқа учун тўлов ва бошқа хизматлар учун тўлов қилиб берсангиз ҳақ олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat