Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз савдоси

12:17 / 06.11.2018 | oddiymuxlis | 2472

Ассалому алайкум! Мен чет элдаман. Бу ердаги телефон компаниялар тизимида ойма-ойма тўлаб бериш орқали телефон сотувлари йўлга қўйилган. Тўловлар шахснинг Банк картасидан ҳар ойда автоматик шаклда ечиб борилади. Битим 1 ёки 2 йилга тузилади. Мени телефон олганимга 1 йилдан ошди, лекин ҳали ҳам келишувдаги пулди тўлайман. Савол: шуни сотиб бошқа телефон олсам бўладими? Ўзи шундай узоқ вақтдан бери мижоз бўлиб қолган одам компаниядан телефон олиб, маълум вақтдан кейин сотса-чи, пулини картасидан ҳар ой компанияга тўлайверади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оддий насия савдо асосида олган бўлсангиз ва мулкни эгаси сотишингизга рухсат берса жоиз. Сиз телефон сотиб олиш учун фоизга пул олиб, вақтида тўламасангиз пения тўлаш деган шартнома билан олган бўлсангиз, бу шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat