Ассалому алайкум! 1) Насияга телефон сотганда. Телефонни ўзини гаровга қўйиб каробкаси олиб қолиниб, айлоуд қўйилади ва вақтида тўламай чўзиб юрса, қолган ҳамма пулни насия қилиб эмас, нақд қилиб тўлаш шарти билан сотилади. Лекин ҳаридорлар шароит бўлмай тўловни кечиктиришади. Муомала қилганлар билан ҳаттоки тўлиқ муддат тугаб, чўзилиб кетса ҳам индамаймиз. Айримлари қўполлашиб, муддат ўтиб кетса ҳам муомала қилмай юришади. Биз телефонни блоклашга мажбур бўламиз. Шунда ҳам тўламаса, бошидаги тўловни ҳам бермасдан, телефонни тортиб олсак бўладими? 2) Агар уни умумий қарзи телефонни бозордаги тан нархидан кўп бўлса ва у яна қарздор бўлиб қоладиган бўлса, уни қарзини ҳисоблаб бергандан сўнг биз телефонни нақдга сотмасдан бошқа инсонга насияга сотсак бўладими? 3) Агар қарзи телефонни бозор нархидан кам бўлса, телефонни сотиб, ўз пулимизни олиб, уни ҳаққини қайтариб берамиз. Шундай вазиятда телефонни бозор нархида ҳисоблаб, уни ҳаққини қайтариб бериб, телефонни ўзимиз олиб қолиб, бошқа инсонга насияга сотсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Шартномада муддати ўтган қарзни ундириш учун қачон гаров моли сотилиши мумкинлигини олдиндан белгилаб олиб, шунга кўра иш кўришингиз, гаров молини сотиб, қарздорликни тугатишингиз мумкин. Ортган пулни эса харидорга қайтаришингиз шарт.
2). Бўлади.
3). Сотилган ҳолатидагидек турган, ишлатиш туфайли бирор шикаст етмаган, “износ” бўлмаган бўлса ўзингиз сотиб олишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!