Ассалому алайкум! Ҳаётим борган сари қийинлашиб кетаётгандек. 1-фарзандимни дунёга келтириб раддомдан чиқдим. 3-кунча деярли иш қилолмадим. сабаби 1-фарзандим қийналиб ички ва ташқи разрифлар билан туғдим ўтириш мункин эмасди ва кўкрагим без бўлиб қотиб қолгани учун истималаб қолдим. Врачдан маслаҳат сораганимда иложи борича тез тез эмиз деб маслаҳат бергани учун ҳар 2 соатда эмизардим. Қайнонамга бу ёқмади эмизиш баҳонасида ишдан қочганга охшаб кориниб қолдим. Раддомдан чиққанимга 4-куни уйимзда катта жанжал бўлди. Ҳар олдимга кирганимда нима бало наминча эмизурасан бошқа ишин йўқми деб жаҳл билан гапириши ғашимга тегурди. Кейин жаҳл билан бақириб гапиришни бошлади соат нечида эмизгандин дб 16:00ла атрофида дидим 3 соат атрофида эмизсен болади деб бази қопол гаплар билан гапирди. 3 соат болдику дедим. Оша пайти соат 19:30ла атрофида эди. гап қайтарган терс жавоб берган одам болиб жанжални каттасини қилди. Қайнонам қолимдан боламни тортволиб боленни калласини сапчаде узиб озини уйдан ҳайдавораман. 1 та бола туғиб уйим ботиб қолди деб болам бечорани силтаб елбешикга боши билан ташади. (илоҳим боламга ҳичнима қмаган босин). Ажраштирвораман санимас мани танлиди ёлғиз қийналиб катта қиганман дб коп айтади. Ёнимизда эримам бор эди эримни хонасига чақириб нимадирла деган эрим келиб ургудек бўлиб нимага сани деб шунча гап эшитишим керак дб ургудек гапирди. Кечалари ухламасдан қариман манга ҳичким ёрдам бермиди. Чарчагандим. Жаҳл устида дори ичмоқчи болдим нимага арзимаган нарсаларга жанжал айбим боламни 1-оринга қойганимми деб. Қайнонам кириб қолди эрим кирганини кориб мани уриб кетти. Қайнонам эса тепада жим томоша қиб турди. Ва айтган гапи бу уйдан чўпам ололмайсан. Эрим яхши инсон биламан қайнонамни қистови билан урди. Шундан кейин болам йиғласаям оч қосаям бошқа босаям 1-оринга уй ишларини қўйдим ва ҳаммасини қилдим. Ҳозир яна орнимдан туролмай қолдим елкам ва белимни шамоллатиб олибман. Жоним азобда. Айтин нима маслаҳат берасиз қайнонамга қанақа йўл тутей. Эр хотин алоқаларигаям аралашадилар ишлатадиган латтенни ташавор ман берганимни ишлат деб шу даражадалар. Эрим боласини коришга хонамизга киришга қорқади алоҳида ётамиз. Агар яна шунақа жанжал боса уйимга кетсам боладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизга бевосита гувоҳ бўлмаганимиз, эрингиз билан суҳбатлашиб кўрмаганимиз туфайли бирор амалий маслаҳат бера олмаймиз. Бундай масалада муаммо қайси нуқтада бўлаётганини топиб, айни ўшани муолажа қилиш керак бўлади. Сиз қайнонангиздан ўпкаланманг. Эрингиз билан бирга бирор аҳли илмга учраб, ҳолатингизни айтиб беринг, маслаҳат олинг, оилани мустаҳкамлаш, қайта меҳр уйғотиш чораларини изланг. Валлоҳу аълам!