Ассалому алайкум! САВДОДА ИККИ ХИЛ НАРХДА СОТИШ @Саволлар_канал 12871-савол Ассалому алайкум! Ўзим савдогарман, мисол учун 32000 сўм оптомга сотяптурган нарсамни донага оптом нархи деб 37000 сўм сотиш тўғрими? Шунга тушунча берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат. ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қанчалик инсофни ўзингизга одат қилсангиз шунча барака топасиз. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш Устозлар мен юқоридаги саволда асли оптом нархи 32000 бўлган нарсани донага сотганда 37000 сотишда ОПТОП НАРХ деб сотишни жоизми деб сўраяпти деб тушундим, Бунда ёлғон бўлиб қолмайдими.? Силар жоиз деган жавобда махсулотга нарх қўйишни ўзини назарда тутгансиларми деб ўйладим. Агар нотўғри тушунган бўлсам узур. Аллоҳ қилаётган ишлариларга барака берсин, илмлариларни зиёда қилсин
– Ва алайкум ассалом! Оптом нархи 32000 бўлган нарсани донага 37000 сотиш жоиз, дейилган. Ёлғон гапириш эса бу ҳолатда ҳам бошқасида ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам!