Ассалому алайкум! Бир компанияни свой дом лойиҳаси боракан. Унда 65.000 сўм орқали аъзо бўларкансиз, одам қўшаркансиз, одам қўшилган сари сизга пул қўшиларкан. Шуни ҳалол ёки рибоми билолмаябман.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Инсон бирор нарсадан фойда кўриш учун шериклик, музорабага пул тикиш керак ёки ишлаб чиқариш қилиш керак ёки бирор нарсасини ижарага бериш кеарк ёки ўзи меҳнат қилиши керак. Шуни эвазига ҳақ олиши мумкин. Яъни бирор нарсанинг рискини бўйнига олиб эваз олиши мумкин. Сиз айтган нарса аҳмоқларни ўйнатиб пулини олиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!