Ассалому алайкум! Биз фаст фоод хонамизда бутилкали пепси сотамиз. Бутилкани қопқоғини орқасида рақамлар бўлади. Кўпчилик шу рақамлар билан қимор ўйнайди. Яни кимни қопқоғида кичик сон чиқса ўша инсон пепси пулини тўлайди. Биз бунга қаршимиз. Пепсиларимиз ташқарида ҳаладилникда туради. Ичкарига олиб кира олмаймиз жой йўқ. Ҳаладилник очиқ туради, истаган одам пепсини олиб, ичкарига кириб пулини тўлаб қопқоғини очиб ичиб кетади. Ҳаладилникни қулфлаб қўя олмаймиз сабаби одам кўпайган пайтлари уни очиб ёпиб юришга улгурмаймиз. Биз қопқоқни очиб бераётканимизда мижозлар қимор ўйнамаслиги учун қопқоқни мижозларга бермасдан ташлаб юборамиз (пепси сотишдан олдин қопқоқ берилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз). Бази мижозлар, қопқоқни бермаслигимизни билиб, ташқарида турган пепсини олганда ўзлари қопқоқни очиб олишади ва қимор ўйнашади. Саволим шуки бундай ҳолатларда биз қандай йўл тутайлик? Мижозлар пепси сотиб олгандан кейин қимор ўйнаса бизга зиёни йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар қўлингиздан келганича қиморга қаршилик қилар экансизлар. Бундан ортиғига жавобгар эмассизлар. Валлоҳу аълам!