Ассалому алайкум! Устозлар, агар тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзларини кўрмай эшик орқасидан уларнинг нурларини чиқиб турганини кўрса бу хақиқий туш бўладими? Уларга шайтон ўзини ўхшата олмаслигини биламан, лекин нурлари кирсачи тушга ва тушда эшик орқасида Пайғамбаримиз турганларини билса туш кўрган инсон ўнгда ўша ростан хам Расулуллоҳ эди дейиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўнгида нимани кўрган бўлса, айнан кўрганини айтиши мумкин. Нурни бўлса нурни айтиши керак. Валлоҳу аълам!