Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садода алданиб қолиш

09:10 / 02.02.2023 | Гулноза | 671

Ассалому алайкум! Мен яқинда итернет орқали Бек барака савдо мажмуасидаги бир йигитдан кийим заказ қилдим. Расмда кўриб ўзидан сўрадим бу кийим аслми ёки поделками десам жавоб бермади. Расмда чиройли эди. 180 минг пул ўтказдим ундан ташқари курер учун 10 минг почта учун яна 20 минг пул тўлаб эртаси куни қўлимга олдим кийимни. Жудаям сифатсиз пулига арзимидигон кофтаси котта размер юпкаси кичкина размердаги нарса келди. Ўзига ёздим яна бу нима нарса нимага одамни алдесиз ичида бирорта этикеткаям йўқ қаерда чиққанини билдирувчи десам бу бишкекники деди. Вахоланки каналда хитой деб езиб сотятганди. Менга тўғри кемади айтган размерига тушмади. Қайтарвораман дедим қайтарменг ўзизга қайтараман деди. Яна 10 минг курерга 20 минг почтага пул тўлаб қайтардим курер 3 куни ўша дўконга обориб берди қандо кеган бўлса шундо қайтди. Курер у болага бергандан кегин мен яна сотувчига ёздим кийимизи қайтардим мени пулими қайтаринг деб карта рақамими бердим. 3 кун ёздим шу бир хил манодаги хатни бир марта жавоб ёзди бу сизи айбиз пулизи қайтармиман деди шу билан 240 минг пулга мен куйдим ва унга майли бу дунёда бермасез қиёмат куни юзлашамиз ўшанда берасиз дедим. Илтимос шу маслада майли диний томонланам мас оддий инсоний томондан ким хақ ким нохақ? У йигит шунака қилиб пулими бермасликга хақи борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тегишли жойларга мурожаат қилиб бўлса ҳам ҳақингизни ундириб олаверинг. Шаръий томондан сиз ҳақсиз. Сизда хиёри руъё ҳуқуқидан фойдаланиб товарни қайтарган экансиз. Пулингизни қайтариб бериши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat