Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суд орқали ажрашиш талоқ учун етарлими?

11:08 / 03.07.2014 | Birbanda | 3630
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Вақтингизни олаётганим учун узр, лекин мен учун ўта муҳим бир масала юзасидан Сизга мурожаат қилишга рухсат берсангиз. Тақдир тақозоси билан аввал никоҳда бўлган бир аёлга уйланганман. Шаръий никоҳимиз ҳам ўқилган, ФҲДЁ органида қайд ҳам қилинган. Хотиним аввалги эри билан, ўртада фарзанд бўлганлиги сабабли, суд орқали ажрашган (вакиллари орқали). Никоҳ ажратилгани ҳақида ФҲДЁ органининг гувоҳномаси ҳам бор. Аввалги эри ҳам бошқа уйланган. Хотиним аввалги эри билан ажрашганидан кейин 3,5 йил ўтгач менга турмушга чиққан. Худога шукр, хотинимдан розиман. Икки нафар фарзандимиз ҳам бор. Талоқ масаласида берган айрим жавобларингиз сабабли, бир савол мени ташвишга солиб қўйди. Хотиним аввалги эридан: "Сен талоқсан" деган иборани эшитганми йўқми билмас экан. Бунга эътибор қилмаган. (Айтилмаган бўлиш эҳтимоли кўпроқ). Саволим: Менинг у билан ўқилган никоҳим дурустми? Бўлмаса нима қилиш керак? Вақтингизга ва берган билимингизга рози бўлинг, Устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Расмий ажраш вақтида талоқ маъносидаги бошқа сўзлар айтилган ёки ёзилган бўлса ҳам ўтади.

Топ рейтинг www.uz Openstat