Ассалому алайкум! Онамиз 2 ёшлигимда (23 йил аввал оламдан ўтиб кетганлар). Биз 3 опа сингил фарзандлармиз. Бир уйда амакимиз (отамизнинг укаси) билан катта бўлганмиз. Саволим шундан иборатки: Йиллар давомида, болалик давридан бошлаб, амакилари тарафидан тегажонлик қилинган, бехаё маъноларда тегинишга харакат қилган “жигарлар” билан алоқани, сийлаи рахимни узиш қанчалик гунох?
– Ва алайкум ассалом! Силаи раҳмни узиш ҳаром. Қариндошлар ҳар қанча қўпол муомалада бўлсалар ҳам ёки зулм қилсалар ҳам уларга фақат ва фақат яхши муомалада бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб берилмасин. Аразлашиб ёки юзкўрмас бўлиб ўртадаги алоқаларни узиб юбормасин. Магарам, силаи раҳмни боғлашда, улар билан борди-келди қилишда ёки шунчаки салом аликда киши ўзининг дини ёки жонига бирор зарар етишидан қўрқса улар билан алоқани узиши жоиз бўлади. Сиз ҳам ҳозирда уларнинг ўша жирканч иши содир бўлишидан қўрқсангиз улар билан муомалада бўлманг. Валлоҳу аълам!