Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

12:51 / 14.12.2015 | umid2519 | 3389

Ассаламу алайкум! Кун ора ишдаман. Ишда таҳоратим бузилади, лекин кун давомида “Фотиҳа”, “Оятул курси”, “Ихлос”, “Ал Фалақ”, “Ал Нос” сураларини ўқиб, ўзимга дам соламан ёки тиловат қиламан. Шу ибодатларимни таҳоратсиз қилсам бўладими? Биламан, таҳорат бўлиши керак, лекин иложиси бўлмаганда шундай қилсам жоизми? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عن علي قال كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقرئنا القرآن على كل حال ما لم يكن جنبا
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан бошқа барча ҳолатларда бизларга Қуръонни таълим берар эдилар". Абу Довуд, Ибн Можа, Ҳокимлар ривояти.
Жунубликдан бошқа ҳолатда Қуръон ўқиш жоиз экан, бошқа зикрларни қилиш батариқа авло жоиздир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat