Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилишни билмай қолдим?

14:25 / 14.12.2015 | Marg`uba Narzulla qizi | 3089

Ассалому алайкум! Азизлар! Хайрли ишларингизни Аллоҳ муносиб тақдирласин! Маслаҳатингизга муҳтожман! Онам 3-4 йил олдин бир отасиз қизни қарамоғига олгандилар. У қизни онаси, опаси, қариндошлари бор. Унчалик фақир эмас, уй-жойи бор. Гап шундаки бу қизни қўли эгри чиқиб қолди ва бу исбот ҳам қилинди. Бу ҳол кўп такрорланаяпти. Бунинг устига тили эгри, орамизга нифоқ солаяпти. Амакимнинг ўғли билан орасидаги ишлар ҳақида ҳам гап чиқди. Биз онамга "жавобини бериб юборинг, уйига борсин" десак, онам кўнмаяптилар. Қаттиқроқ талаб қилсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! То бола ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунича онаси ва момоси унга ҳақлидир. Қиз болага то ҳайз кўргунича. Имом Муҳаммад: «Шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича», деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўътабардир. Икковларидан бошқалар то шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича.
Кичик болани отаси ва онаси талашиб қолса, онасига берилади. Бунга қуйидаги ҳадис энг кучли далилдир:

Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилади:
«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетишди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига боришди. Бас, Абу Бакр унга: «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», деди».
Ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлган ўғил бола отасига берилади. Чунки у эркакларга хос нарсаларни отасидан ўрганиши лозим.
Қиз болалар эса ҳайз кўрадиган бўлгунича оналари билан қоладилар. Чунки улар аёлларга хос нарсаларни оналаридан ўрганишлари лозим. Қизлар балоғатга етганларидан кейин уларни асрашга ва турмушга чиқаришга оталар қодир бўлганлари учун вақти етганда улар оталарининг қарамоғига ўтадилар.(“Кифоя” китобидан).
Агар отаси бўлмаса, оиланинг шаънини муҳим деб билувчи бобо, амаки, тоғалар қўлига топшириш керак. Онангиз у қизга раҳм қиламан деб, хулқини бузилишига сабабчи бўлмасин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat