Ассалому алайкум! Кўпунча катта ёшдагилар ҳамда кичик ёшдагилар эски китобларга қизиқади, ундаги кўп нарсалар тўғри деб тушунадилар. Бу китоблардан кўра Ҳазратнинг китобларини ўқинг унда шарҳлари билан ёзилган деб тавсия қиламан. Мисол учун ҳозир одамлар Россияга бориб бир нарса олиб келадида, бу нарса Россияники деб тушунадилар. Агар яхшилаб қараса у хитойники бўлиб чиқади. Агар шунга ўхшаб эски китобларними ёки интернетдами уйдирма ҳадисларни ўқиб унга билмаган ҳолда амал қилинса савоб бўладими? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ибодатни қабул бўлиши учун иймондан кейин икки нарса шартдир.
1-ихлос,
2-шариатга мувофиқ бўлиши. Бу икки нарса топилмаса ҳар қанча машаққатли амал бўлмасин, унга савоб берилмайди. Валлоҳу аълам.