Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилла ва кумуш

08:50 / 24.01.2016 | Kahaber | 3579

Ассаламу алайкум! "Мўминнинг меърожи" китобининг 25-бетида "ТИЛЛА ВА КУМУШ ИДИШДА ОВҚАТ ЕЙИШ ҲАРОМ" ёзувини ўқидим. Шуни кенгроқ шарҳлаб бера олсизларми? Кичик, оятлар ёзилган кумуш  идишларда ҳам сув ичиб бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тилла буюмларнинг эркаклар учун ҳаром қилиниши

Суннатда тилла буюмлар истеъмоли эркаклар учун ҳаром қилинган. Кўпгина ҳадисларда бу ҳукм ўз аксини топган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳнинг Набийси ипакни олиб, ўнг қўллари билан тутдилар, тиллани олиб, чап қўллари билан тутдилар, сўнгра “Албатта, мана бу иккиси менинг умматимнинг эркаклари учун ҳаромдир”, дедилар.
Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“... Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебож (майинлиги ипакники каби бўлмаган шойи мато)ни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга”, деганлар”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилла узукни кўриб қолиб, уни чиқариб олиб, отиб юбордилар ва:
“Сизлардан бирингиз дўзахнинг чўғини олиб қўлига ўрнаштириб олади-я”, дедилар (Муслим ривояти).
Ҳадисдаги тилла узук тақиб олган кишига бу каби қаттиқ таъсир қиладиган услуб билан муомала қилиниши, тилла эркаклар учун ҳаром қилинганлигининг яққол далилидир.
Тилладан узук тақиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирган саҳобий Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳуга ҳам: “Сенга нима бўлди? Дўзах аҳлининг тақинчоғини тақибсан”, деганлар.
Бир ривоятда эса: “Ким тилла ва кумуш идишдан ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур”, дейилган.
Барча фиқҳ китобларининг “кароҳият” бобида ҳам тилла буюм ва тақинчоқларнинг эркаклар учун ҳаромлиги баён қилинган.
Шуни таъкидлаш жоизки тилла тақинчоқлар эркаклар учун ҳаром қилинган бўлса ҳам, аёллар учун ҳаром қилинмаган. Чунки, аёл зоти табиатан зеб-зийнатга мойил қилиб яратилган. Нима учун тилла буюм ва безаклар эркаклар учун ҳарому, аёлларга жоиз эканини келаси сатрларда билиб оламиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat