Ассалому алайкум!
Хурматли устозлар! Биз чет элда ишлаймиз. Алхамдулиллах, ибодатларимизни уз вактида бажариб келяпмиз. Вактларни аниклашда бизга Муслим таквими куп ёрдам беряпти. Саволимиз шундан иборат. Шу таквимда намоз вактларини аниклашда мазхабни ва услубни танлаш имкони бор. Биз Ханафий мазхаби буйича ва Узбекистон мусулмонлари идораси услубига куйиб ибодатларимизни адо этяпмиз. Шундай давом эттирсак булаверадими? Чунки мазхабни узгартирмай услубни узгартирсак хам намоз вактларида фарк киляпти. Мисол учун сахарлик вакти, яъни Бомдод намозининг кириш вактида хам тахминан 20 минутларча фарк бор.
Ва алайкум ассалом!
"Муслим тақвими"га бизни алоқамиз йўқ. Сизлар ўз турган жойларингизни тақвимига амал қилинглар. Валлоҳу аълам!