Ассаламу алайкум! Устозлар мен ўзимга-ўзим дам солсам бўладими? Яъни “Фотиҳа” сурасини яна зам сурасини 3марта айтиб, кейин суф-суф десам. Чунки ичимда жуда ёмон ҳаёллар, таҳорат қилишга кирсам яхши ҳаёллар келади. Бир опадан маслаҳат сўрагандим, “шундай дам солинг” дедилар. Шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!Имкон борича саҳарда ва ётишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Тонги ва тунги дуолар”ини ўқиб ўзингизга дам солинг. Валлоҳу аълам.