- Бунга далиллар кўп, жумладан “Зухруф” сурасидаги қуйидаги оят:“У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У зот ўта ҳикматли, ўта илмлидир.Бу дунёда фақат биттагина илоҳ – ибодатга сазовор зот бордир. Иккита ёки ундан кўп бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи осмонда ҳам, ерда ҳам илоҳдир.«У зот ўта ҳикматли, ўта илмлидир.»У зот ҳар бир ишни ҳикмат билан қилади. У зот ҳамма нарсани билиб туради.