Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олди-бердиси

08:00 / 25.04.2015 | Ziyodilla Jurayev | 3486

Ассаламу алайкум! Мен бундан анча олдин бир одамдан қанчадир миқдорда қарз олгандим. Лекин аниқ қанча олганим эсимда йўқ. Қарз берган одам ҳам қанча берганини аниқ билмайди. Энди ўша қарзимни ўзимча чамалаб, ортиқроқ берсам рибо бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рибо бўлмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, қарзларини чиройли тарзда адо қилувчиларингиздир” деганлар. Агар фойда шарт қилинмай ёки урфга кирмай, қарз олган одам қарзни чиройли адо қилиш маъносида олган қарзига ўз ихтиёри билан бирон нарса қўшимча қилса, бу яхшидир. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мендан қарзлари бор эди. У зот менга ҳаққимни қайтариб, зиёда ҳам қилиб бердилар. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat