Ассалому алайкум, Ҳурматли олимлар! Биз ҳали устозимизни бу дунёдан кетганларидан сўнг ҳали ўзимизга келганимиз йўқ, сизларга ҳам бизлардан 1000 чандон ортиқ қийинлигини тушунаяпмиз. Аллоҳ мусибатимизни ундан яхшиси билан тўлдирсин! Савол: Ҳозирда кўпчилик ҳамюртларимиз ВИЗА ҳорижий валюта картасига расмий марказий банк белгилаган курсда сўмни АҚШ доллари кўринишига ўтказмоқдалар, кейин у карталар билан кўпинча Туркия давлатига бориб, норасмий усулда пул ечиб келишмоқда. Норасмий усул деганда, Турикиядаги тижоратчи билан келишилади, у тижоратчи картадаги 2000$ни ечиб олиб, чамаси 5% олиб қолиб, карта эгасининг қўлига 1900$ нақд кўринишида беради. Айрим кишилар банк ходимларига 50-100$ пора бериб, ўзлари билан бир неча карталар ечиб олиш учун олиб кетишмоқда. Бундай кишилар ичида ибодатда юрган одамлар ҳам борлиги одам дилини ғаш қилади. Ҳақиқатан пул керак бўлган оддий одамлар ичида банкдан пул ололмаётганлар ҳам кўп. Ушбу йўл билан пулни нақдлаб олиш судхўрликнинг бир тури эмасми?
Ва алайкум ассалом! Агар шу ишни тижорат қилиб олган бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.