Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд асраб олиш

00:00 / 04.03.2009 | eski savollar | 2932
Ассаламу алайкум! Ҳурматли шайҳ ҳазратлари мени анчадан бери қийнаб келаётган саволга жавоб берсангиз, илтимос.Мен уйланганимга 7 йилдан ошди, аммо фарзандим ёъқ. Тиббиёт нуқтаи назаридан менда ҳаммаси аъло, аммо аёлимда қандайдир муаммолари бор. Анча тиббиойт идораларига бориб учрашиб даволандик, лекин ҳаммаси самарасиз. Уларнинг айтишича фарзанд коъриш эҳтимоли бор. Вақт деганлари тез оътмоқда, ибодатларимизда доимо Аллоҳдан солиҳ фарзанд соърамоқдамиз. Ҳозирги кунда биз эр-ҳотин Тошкентимиздан олисда, яъни АҚСҲда 3 йилдан бери яҳсаяпмиз. Аёлим чақалоқ асраб олайлик деяпти, 1 қиз ва 1 оъғил. Мени ҳам қаршлигим ёъқ. Аммо интернетдан су мавзу боъйича ёзган жавобларингизни оъқиб иккиланиб қолаяпман. 1.Агар аёлимда сут келмай қолиб уларни сунъий сутда катта қилсак, улар балоғат ёшига этганда номаҳрам боъладилар. Шундай боълса унда қандай қилиб ҳаммамиз битта уйда яшаймиз. 2.Балоғат ёшига этганда шариат коърсатган муносабатга оътилади дегансиз. Шу ҳақида тоълиқроқ тушунтириб берсангиз3.Фарзанд боқиб олиш жуда катта маъсулиятли иш боълганлиги учун шу ҳақида тоълиқроқ оърганмоқчи эдим. Сиз қайси китобларни тавсия қиласиз.П.С. Кечирасиз, бу ҳатимни нушасини билмай сизни шаҳсий э-маил га жо'натиб юборибман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Боқиб олинган фарзанд болағатга етганда ўғил аёлга, қиз эрга номаҳрам бўлади. Мерос олиш мумкин бўлмайди. Шариат кўрсатган муносабат дегани шунга ўхшаш нарсаларда бўлади.- Етим ва қаровсиз қолган болаларни боқиб катта қилиш жуда ҳам савобли иш. Фақат уларни мен туққанман демаслик керак ва балоғатга етганларида юқорида зикр қилинган қоидаларга риоя қилиш керак. Бошқаси бўлаверади.- Сизлар келинга даво излашда ва дуо қилишда давом этаверинглар. Биз ҳам қўлдан келганича дуо қилиб турамиз. Ўн тўрт йилдан кейин фарзанд кўриб ақийқасига айтганларнинг гувоҳимиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat