Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда муддати

13:45 / 30.03.2015 | Valijon | 3769

Идда муддати

ЮУСУФ · 15/07/2013 ·
Агар бир одам йўқолиб, маълум вақт (дейлик 40 кун) дан сўнг жасади сувдан топилса, қачон жони узилгани маълум бўлмаса, унинг аёлини идда ўтириш муддати қачондан ҳисобланади ? (марҳум йўқолган вақтданми ёки жасад топилган вақтданми ? ) 

ЖАВОБ

Ўлимнинг хабари етганидан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

Эрининг вафотидан кеч хабар топган аёл…

МУРОД ХАКИМОВ · 27/03/2015 ·
Ассаламу алайкум! Маълум сабабларга кўра, эри хорижда вафот этган аёл, эрининг вафотидан икки ой ўтиб хабар топса, бу ўтган муддат идда ҳисобига кирадими? Ёки, идда эрининг вафот этган вақти ҳақида хабар топгандан кейин бошланадими? Бундай ҳолатда идда қайси муддатдан бошланади?

ЖАВОБ

Эр вафот этган вақтдан аёлнинг идда вақти бошланади. Хоҳ аёли билган бўлсин ёки билмасин фарқи йўқ. Саволдаги суратда аёлнинг икки ойлик иддаси ўтган бўлиб, қолганини ўтириши вожиб бўлади. Янгитдан идда ўтириши шарт эмас.
“Зикр Аҳлидан Сўранг” Ҳайъати
ИЛТИМОС ШУ МАСАЛАГА ОЙДИНЛИК КРИТИБ БЕРИНГЛАР


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Юқоридаги саволда вафот этган вақти маълум эмас. Кейингисида эса, икки ой аввал вафот этганлиги маълум. Бунда, аёл бехабар холос. “Эр талоқ қўйиши ёки вафот этиши биланоқ идданинг вақти бошланади ва муддат ўтиши билан тугайди. Агарчи аёл эри талоқ қўйгани ёки вафот этганини билмаган бўлса ҳам. Чунки, идда бир вақт бўлиб уни ўтиб кетганини билган бўлиши шарт эмас.(Роддул муҳтор) “Идданинг бошланиш вақти талоқ ва вафотнинг ортиданла бошланади” (Шурунбулолия). Бундан ташқари ҳомиладор аёлнинг, шубҳа билан яқинлик қилинганларнинг ва бошқа бир неча суратдагиларнинг ҳукми алоҳида бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat