Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ота она фарзандини суннат амалдан қайтаришга ҳаққи борми? Ёки ота мубоҳ амалга буюрсаю, унда гуноҳнинг ҳавфи бўлса, отага итоат қилинадими? Икки ҳолатдан қайси бирида оқнинг ҳукми ўтади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ота она фарзандини суннат амалдан қайтаришга ҳаққи йўқ. Ота мубоҳ амалга буюрсаю, унда гуноҳнинг ҳавфи бўлса, отага итоат қилинмайди.