Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда қолдирган намозларни қазоси

12:24 / 13.04.2020 | Laziz | 1651

Ассалому алайкум! Мен беморлигим туфайли намоз ўқий олмадим. Беморлигимни даволаш учун ўз шахримдан узоқда эдим. Яъни пойтахтга бориб муолажа қилдим. Сафарда намозларимни қаср қилиб ўқишим керак эди, лекин қазо бўлди. Хозир соғайдим, ўша кунги ўқий олмаган намозларимни қазосини нима деб ният қилиб ўқийман ва сафарда 4 ракатли фарзди 2 ракат қилиб ўқиш керак. Шундай бўладиган бўлса қазосини хам 2 ракат қилиб ўқиманми ёки 4 ракатми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сафарда неча кун туришни ният қилиб келгандингиз ва неча кун турдингиз? 15 кундан кам туришни ният қилган бўлсангиз намозларингизни қаср қилиб ўқишингиз керак эди. Энди қазосини ҳам қаср қилиб ўқийсиз. Шом ва витрлардан ташқари. Уларни уч ракъатдан ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat