Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Айрим яқин дўстларим орасида “бемазҳаблик” деган касалик кенг тарқалган. Уларга қанча насиҳат қилсам ҳам, сизнинг аудио тасмаларингизни қўйиб берсам ҳам ўз йўналишларидан қайтмадилар. Кўпинча мен улар билан бирга бўламан, орамизда ҳам дўстлик, ҳам ҳамкасблик бор. Биз кўпинча бирга намоз ўқимиз, улардан бири имомлика чиқади.
Савол: Бемазҳаб одамнинг ортидан иқтидо қилса бўладими?