Ассалому алайкум! Мен бир инсонга қурулиш моллари олиб бериш шарти билан пул бергандим лекин у пулларни ўз эхтиёжи йўлида ишлатип юборган. Жуда хам кўп ёлғонлар гапираверганидан бир муддатни қўйдим бермасангиз Аллоҳга қасам кечдим дедим. Савол: агар бир кун шу пулни бериб қолса мен уни эхсон қилип юборайми ёки ўз эхтиёжимга ишлатсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! “Аллоҳга қасам, кечдим” деган бўлсангиз, берса олишингиз жоиз бўлмайди. Лекин сиз бу ишни жаҳл қилиб эмас, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилганингизда ажр-савобга эга бўлар эдингиз. Энди у мабодо ҳадя деб берса, олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!